«Рома» «Реал» футболчиси бўйича музокара олиб боради
«Реал» жамоасида тўп сурувчи бразилиялик ёш ҳужумчи Эндрик яқин вақтларда Италия чемпионатига йўл олиши мумкин.
Манба маълумотига кўра, «Рома» Мадрид клуби билан доимий алоқада бўлиб турибди ва ёш истеъдодни ижара асосида қўлга киритиш ниятида.
14 октябрь куни «Рома» Чемпионлар лигаси умумий босқичи иккинчи тур доирасида ўз майдонида «Реал»ни қабул қилади. Кутилмоқдаки, айнан шу учрашув музокараларда ҳал қилувчи аҳамият касб этади, чунки томонлар барча масалани юзма-юз муҳокама қилиш имкониятига эга бўлади.
Жорий мавсумда 20 ёшли Эндрик Испания чемпионатида фақат битта ўйинда майдонга тушди ва жами тўрт дақиқа ўйнади, холос.
Ҳужумчининг «Реал» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йил июнига қадар мўлжалланган.

Фикрлар