"Рома" рус клубида тўп сураётган бразилиялик футболчини кўзламоқда

Россиянинг "Краснодар" клуби ярим ҳимоячиси Вандерсон "Рома"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Римда чоп этилувчи Voce Gialorossa нашрининг хабар беришича “бўрилар” 25 ёшли бразилиялик футболчининг трансфери бўйича унинг агенти билан музокаралар ўтказишган.

Маълумот учун, Вандерсон “Краснодар” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум 19 та ўйинда майдорнга тушди ва 2 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!