УЕФА Европа лигасининг 1/8 финал дастлабки учрашуви доирасида “Рома” ўз майдонида “Шахтёр”ни қабул қилди.

Римдаги беллашув майдон эгаларининг тўлиқ устунлигида кечди ва бу якуний ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Лоренцо Пеллегрини (23'), Стефан Эль-Шаарави (73') ва Жанлука Манчини (77') томонидан киритилган голлар “Рома”нинг 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабасини таъминлади.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар