"Рома" Шомуродов ўрнига Бразилиядан ҳужумчи олиб келиши мумкин

CHERY AUTO

Хабарларга кўра, "Рома" Бразилия чемпионатида тўп сураётган ҳужумчига қизиқиш билдирмоқда.

Tecno

Сўнгги миш-мишларга кўра, "Рома" клубининг диққат марказида "Коринтианс" ҳужумчиси Юри Алберто турибди. Diario AS нашрининг ёзишича, "Рома" узоқ вақтдан бери 24 ёшли футболчини кузатиб келмоқда.

Бироқ, Албертога римликлардан ташқари бошқа клублар ҳам қизиқмоқда. Жумладан, "Атлетико Мадрид" ва "Эвертон" ҳам курашга қўшилган. Мадрид клуби ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишда даъвогар бўлиб турибди.

Айни пайтда "Коринтианс" клуби Алберто учун 20 миллион евро талаб қилмоқда. Футболчи жорий йил ичида 10 та ўйинда 5 та гол урган ва 1 та ассист қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рим клуби сафида тўп сураётган легионеримиз Элдор Шомуродов фаолиятини бошқа клубда давом эттиришга яқинлигини хабар қилган эдик. Терма жамоамиз сардорини Туркиянинг "Истанбул Башакшеҳир" клуби сотиб олишга яқин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!