"Рома" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди. Шомуродов майдонга тушмади

Италия А Сериясининг 15-туридан ўрин олган "Рома" ва "Торино" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур баҳсда жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Учрашувнинг 55-дақиқасида Линетти ҳисобни очган бўлса, қўшиб берилган дақиқаларда Матич гол уриб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Легионеримиз Элдор Шомуродов захирада қолдирилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!