"Рома" Тайсонни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Украинанинг "Шахтёр" клуби ярим ҳимоячиси Тайсон фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Il Tempo нашрининг хабар беришича 31 ёшли бразилиялик футболчига “Рома” жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Римликлар ва “кончилар” ўртасидаги музокаралар бошланган. Бироқ, томонлар ҳозирча келишувга эриша олишмаяпти. “Шахтёр” Тайсон учун 30 млн евро талаб қилмоқда.

Маълумот учун, Тайсон “Шахтёр” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 243та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 44та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!