"Рома" Украина терма жамоаси аъзосини сотиб олмоқчи

  • 28 декабря, 2020, 17:22
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бельгиянинг "Гент" клуби ва Украина терма жамоаси форварди Роман Яремчук фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.

Tecno

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга қараганда, 25 ёшли футболчига "Рома" қизиқиш билдирмоқда. Агар римликлар "Барселона"дан сотиб олинган Карлес Пересдан қутила олса, Яремчукни январдаёқ, таркибга қўшиб олмоқчи.

Яремчук "Гент" сафида 22 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 11 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию