"Рома" Украина терма жамоаси форвардини сотиб олмоқчи

Бельгиянинг "Гент" клуби ва Украина терма жамоаси ҳужумчиси Роман Яремчук фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Voetbal24.be нашри тарқатган хабарга кўра, 25 ёшли футболчига "Рома"дан жиддий қизиқиш пайдо бўла бошлаган. Римликлар унинг трансфери учун бельгияликларга 12 млн евро тўлашга тайёр. Аммо “Гент” уни қимматроққа сотмоқчи.

Яремчук жорий мавсум “Гент” сафида 25 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 12 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!