"Рома" раҳбарияти жамоа ярим ҳимоячиси Никола Дзаньоло билан амалдаги шартномани узайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sky Sport Italia нашри хабар тарқатди.

Айтиш керакки, 21 ёшли италиялик футболчининг “бўрилар” билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар имзоланган. Никола ўтган ой жиддий жароҳат олган эди. У айни дамда тиззасидан олган жароҳатидан даволанмоқда. У катта эҳтимол билан бу йил майдонга туша олмайди.

Дзаньоло “Рома” сафига 2018 йил “Интер”дан кўчиб ўтган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)