"Рома" ва "Интер" ўзаро етакчи футболчиларини алмаштириши мумкин
Италиянинг икки гранди - "Интер" ва "Рома" ўзаро футболчи алмаштириши мумкин. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.
Унга кўра, "Рома" ҳужумчиси Эдин Жеко Миланга, "Интер" ҳужумчиси Алексис Санчес эса, Римга йўл олиши мумкин. Музокаралар бошланғич босқичда муҳокама қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жеко римликлар сафидан ҳайдалган ва жамоа бош мураббийи Паулу Фонсека билан зиддиятдан сўнг, сардорлик боғичидан маҳрум қилинган эди. 34 ёшли босниялик футболчи жорий мавсум А Серияда 15 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7 та гол ёздириб қўйди.
32 ёшли Санчес эса “Интер” сафида жами 23 та ўйинда иштирок этди ва 2 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйди.
Фикрлар