"Рома" яна бир йирик трансфер остонасида турибди (ФОТО)

  • 01 Aug 14:41
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

ПСЖ ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдумнинг “Рома”га трансфери тобора ойдинлашмоқда.

Tecno

Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга қараганда, "Рома" ва нидерландиялик футболчи ўртасида молиявий шартлар бўйича, шунингдек, ПСЖ билан маошларни тақсимлаш бўйича келишув мавжуд. Қайд этилишича, Париж гранди биринчи йилда футболчи маошининг 40 фоизини қоплаб беради.

Юқоридаги манбага кўра, "Рома" бугун трансферни якунлашни режалаштирмоқда. Вейналдумнинг ўзи эса чоршанба куни “бўрилар” сафида тиббий кўрикдан ўтади.

5_21

Comments

You must be logged in to commet!