"Рома" яна осиёлик ҳужумчи сотиб олиши мумкин

Жанубий Корея терма жамоаси ҳамда “Вулверхэмптон” клуби ҳужумчиси Хван Хи Чхан фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Mirror нашрининг хабар беришича, 27 ёшли футболчининг хизматларига “Рома” клуби жиддий қизиқиб қолган. Ҳозирча музокараларнинг бошқа тафсилотлари маълум эмас.

Хван Хи Чхан жорий мавсум “Вулверхэмптон” сафида жами 30 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!