“Рома” янги харидни амалга оширишга яқин. Бироқ...

ПСЖ ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум фаолиятини А серияда давом эттиришга яқин турибди. Боиси, футболчига "Рома" қизиқиш билдирмоқда. Икки пойтахт клуби вакиллари голландияликнинг ижараси борасида бир қарорга келган.

Аммо, томонлар ҳали маош тўлаш борасида ҳали бир тўхтамга кела олмаяпти. ПСЖ раҳбарияти “Рома” футболчининг шартномасида кўрсатилган 9 миллион еврони тўлиқ тўлашини талаб қилмоқда. "Бўрилар" эса суммани икки клуб ўртасида тенг тақсимланишини истамоқда. Италия нашрларининг хабар беришича, трансфер ойнаси тугагунига қадар жамоалар бу масалани ижобий ҳал қилишади..

Ўтган мавсум футболчи Лига 1 доирасидаги 31 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол урди ва 3 та голли узатмани ёздириб қўйган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!