“Рома” ярим ҳимоячиси “Челси”га қарши ўйинда майдонга тушмайди
Ads

 

Италиянинг “Рома” клуби ярим ҳимоячиси Бруно Перес “Челси”га қарши кечадиган Европа Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичи 4-тур ўйинини ўтказиб юборади.

Италия ОАВлари маълум қилишича, Перес “Болонья”га  қарши (1:0) кечган А Серия 10-тур беллашувида мушакларини шикастлаб олганди.

Жорий мавсумда Перес Италия чемпионатининг етти ўйинида майдонга тушиб, атиги битта голли узатмага муаллифлик қилди.

Минбар

Барча блоглар