"Рома" ёзда эркин агентга айланадиган "Айнтрахт" футболчиси учун курашда фаворитга айланди

Хабар қилинишича, “Рома” Франкфуртнинг “Айнтрахт” клуби ҳимоячиси Эван Ндика билан музокаралар олиб бормоқда, чунки у тез орада эркин агентга айланади.

23 ёшли франциялик футболчи узоқ вақтдан бери “бўрилар”нинг трансфер мақсади бўлиб келган. Аммо унга ҳозирда Премьер-лига ва Ла Лига клубларидан ҳам қизиқишлар мавжуд.

Италиялик журналист Николо Скиранинг сўзларига кўра, "Рома" Ндикага йилига 2,5 миллион евро маошлик узоқ муддатли шартнома таклиф қилган. Шу тариқа римлкилар ушбу марказий ҳимоячи учун курашда пешқадамлик қилмоқда.

Маълумот учун, Эван Ндика жорий мавсум "Айнтрахт" сафида жами 37 та ўйинда майдонга тушиб 1 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!