
"Рома" юлдузи Туркия чемпионатига ўтиши мумкин
"Рома" юлдузи Николо Дзаньоло фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттириши мумкин.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романо тарқатган хабарга кўра, италиялик футболчига "Галатасарой"дан қизиқиш бор. Улар Николо ҳамда "бўрилар" ўртасидаги низодан унумли фойдаланиб қолмоқчи.
23 ёшли вингернинг ўзи Римни иложи борича тезроқ тарк этишни ният қилган, "Рома" эса, уни ижарага беришни эмас, сотишни истаяпти. Дзаньолонинг транфери 30 миллион еврога баҳоланмоқда.
У жорий мавсум римликлар либосида 17 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 гол ва 3 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлди.
Фикрлар