“Рома”да 14 та яхши ўйинчи бор холос!

Айни пайтда “Санта-Клара” жамоасида ишлаётган “Рома”нинг собиқ мураббийи Нуно Кампос яқинда римликлар сафига қўшилган Сержиу Оливейра  пойтахтликлар ўйинини кучайтиришга қодир эканини таъкидлади.

- Оливейранинг келиши “Рома”га катта ёрдам. У менинг қўл остимда “Пасуш де Феррейра” жамоасида ўйнаган. Туғма чемпион ва кучли характер эгаси.

“Рома”ла бош мураббий ва жамоаларга босим худди гранд клубларникидек. Улар жамоадан чемпионликни талаб қилмоқда. Лекин “Рома” қарийб 100 йиллик тарихида атиги уч марта скудеттони қўлга киритган.

Моуриньо дунёнинг энг зўр мураббийларидан, лекин унга вақт ва сармоя берилмаса, у ҳам муваффақиятсизликка учрайди. Ҳеч бир мураббий мўъжиза ярата олмайди.

Моуриньони олайлик. Сенинг қўл остингда фақатгина 12-13 футболчи доимий ўйнаса бирор ютуқни кутиб бўлмайди. Ўйлашимча, жамоа мухлислари “Рома”да атиги 14 та яхши ўйинчи борлигини ва бу катта ғалабаларга камлик қилишини тушуниб етди, - дейди Нуну Кампос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!