"Рома"да Мхитарян жароҳат олди ва 17-дақиқада захирага олинди
Конференциялар лигаси финалининг 17-дақиқасида Генрих Мхитарян захирага олинди.
"Фейеноорд" билан ўйиннинг 17-дақиқасида "Рома" ярим ҳимоячиси жароҳат олди. У майсазорга ўтирган ҳолда, ўйинни давом эттира олмаслигини кўрсатди. Унинг ўрнига Серхио Оливейра майдонга тушди.
Қайд этиш лозим, ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳам финалда иштирок этиш учун Албанияга етиб борган. Беллашувни у захира ўриндиғида бошлади.
Фикрлар