“Рома”да ўйнаш учун Моуриньони мақташ керак

“Рома”га янги қўшилган Мади Камара “бўрилар”га устозлик қилаётган Жозе Моуриньо ҳақида жуда илиқ фикрлар билдириб, португалиялик мутахассисни мақтади.

- Футбол тарихидаги энг яхши мураббийлардан бири, балки энг зўри, Жозе Моуриньога хизмат қилиш фахр-ифтихор манбаидир, - деди Мади Камара.

Маълумки, аввал “Олимпиакос”да ўйнаган Мади Камара Рим клубига бир мавсумга ижарага олинди. Гвинеялик марказий ярим ҳимоячи  “Рома”да барча турнирларда етти маротаба майдонга тушди.

Рим клуби ёзги трансферлар вақтида Камарадан ташқари Пауло Дибала, Андреа Белотти, Миле Свилар, Меҳмет Зеки Челик ва Жоржиньо Вейналдумни ўз сафига қўшиб олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Baxil Alihuja
18/09/2022 09:54
Бизда маддохликни котириб ташлайдиганлар жуда куп! Бирон тузукрок уйнамаса хам, лаганбардорликда узбек амалдорларига тенг келадиганлари ЙУК! Моурга узбек амалдорлари ва унга кушиб Одил Ахмедовни таркибга йигиб берамиз. Моур улар билан ишлаб роса семириб юраверади.