“Рома”да яна бир жиддий йўқотиш
Португалиядаги ўқув-машғулот йиғини давомида “Рома” яна бир жиддий йўқотишга учради.
Маҳаллий “Каса Пиа” жамоасига қарши ўтказилган учрашувда “бўрилар” сардори Лоренцо Пеллегрини чап оёғидаги оғриқ туфайли ўйинни эрта тарк этган эди.
Бу баҳсда римликларнинг асосий ҳимоячиси Крис Смоллинг ҳам шикастланди.
Беллашув якунланганидан кейин англиялик футболчи тўпиғида оғриқ ҳис қилган ва оқсоқланиб юрган.
Энди Крис Смоллинг ҳам тиббий кўрикдан ўтиши талаб этилади. Шифокорлар унинг жароҳати даражасини аниқлаб, муолажа белгилайди.
33 ёшли футболчи жорий мавсумда 21 та учрашувда майдонга тушиб, ўз вазифасини уддалашдан ташқари учта тўп киритишга ҳам муваффақ бўлди.
Фикрлар