“Рома”да янги лидер пайдо бўлди
Италия терма жамоаси ва “Рома” собиқ футболчиси Ружеро Риццителли пойтахт клубининг трансфер сиёсатини мақтади.
- Пауло Дибала каби ўйинчиларнинг зўрлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Аргентиналик ҳужумчи ўз даражасини анчадан бери кўрсатиб келяпти. Ҳаммани хавотирга солган ягона масала Дибаланинг жисмоний ҳолати эди. Лекин Рим клуби уни жиддий текширувдан ўтказди.
Рим клуби мухлисларининг Дибалага муҳаббати чексиз бўлади. Дибала “Рома”нинг янги етакчиси. Ҳали дебютини нишонламаган бўлса-да, Пауло жамоанинг энг маҳоратли ижрочиларидан бири экани аниқ. Менимча, аввал “Рома”га айнан мана шундай ўйинчи етишмаган.
Дзаньоло ҳам универсал ҳужумчи, лекин унинг ижрочилик маҳорати бошқа. Николога техника етишмайди, Дибала эса бу ишнинг устаси. Дибала ва Тэмми Абрахам тандеми А Сериянинг энг қудратли ҳужум жуфтлиги ҳисобланади.
Пауло аввал топ-клубда ўйнаган ва катта учрашувларда тажриба тўплаган. Шунинг учун ҳам у “Рома”да ортиқча босимни ҳис қилмайди. У тўғри танлов қилди, - деди Ружеро Риццителли.
Фикрлар