“Рома”дан кетганим хато бўлиб чиқди!

Айни пайтда “Антверпен” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Ража Наингголан Жозе Моуриньога ўз хизматини таклиф қилиб, рад жавобини олди.

Бельгиялик футболчи “Рома”да жароҳат олиб узоқ муддатга сафдан чиққан Жоржиньо Вейналдум ўрнини эгалламоқчи эди.

Ража 2018 йилга қадар “Рома”да тўп сурган ва кейин “Интер”га кўчиб ўтганди. Футболчи бу қарори хато бўлганини тан олди.

- Бу шаҳар мени жуда яхши кўради. Худди мен уни севганимдек. “Рома”дан кетиб катта хатога йўл қўйдим. Ким биландир келиша олмасанг ақлингни йўқотма ёки биров учун ўзгарма. Афсуски, мен ҳамон пушайман бўлаётган қарорга келганман, - деди Наингголан.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!