"Рома"га "Барселона"нинг "ишонган тоғи" бормоқда

Клеман Лангла фаолиятини А Серия ёки АПЛда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Рубена Урии хабар бермоқда. 

"Барселона" ҳимоячисига "Тоттенхэм" ёки "Рома" қизиқиш билдирмоқда. Иккала жамоа ҳам 27 ёшли ўйинчини ижарага олишни истайди. "Шпорлар" франциялик ҳимоячини сотиб олиш шарти билан ажарага олишни истамоқда. 

Каталония клуби уни келаси мавсум режаларига киритмаяпти ва уни сотиб юборишга тайёр. 

Ўтган мавсум Лангле Ла Лига доирасида 21 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол уришга муваффақ бўлди. 
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!