"Рома"га "Челси" футболчисини таклиф қилишди

"Рома" клуби томонидан "Челси" ярим ҳимоячиси Виллианга қизиқиш бўлди.

Ўтган ҳафта, Рим клубига 31 ёшли иқтидорли футболчини таклиф қилишди, бироқ, бразилиялик футболчи йилига 5 млн евро маош ишлаб топишни истамоқда.

"Рома" бу миқдорни тўлашга тайёр эмас, жамоада фақатгина Эдин Жеко катта даромад олади. Шундай бўлишига қарамай, италияликлар ёзда Лондон клуби билан битими якунланадиган Виллианни кузатишда давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!