“Рома”га келиш қимматга тушди

“Рома”га ўтганидан кейин оёғини синдириб олган Жординьо Вейналдум келаси йилнинг бошигача майдонга қайта олмайди.

31 ёшли нидерландиялик футболчи энди йил охирида Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатида ўз юрти шарафини ҳимоя қила олмаслиги аниқ бўлди. Аслида бу мундиал Вейналдум учун фаолиятидаги сўнггиси бўлиши кутилганди.

Вейналдум “Рома”, ПСЖ ва Нилдерландия терма жамоаси тиббиёт ходимлари билан маслаҳатлашганидан кейин жароҳатини операция қилдирмайдиган бўлди. Консерватив усулда даъволаниш учун тажрибали ўйинчи бир неча ой сарфлашига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!