“Рома”га ўтишимга уч киши кўндирди

ПСЖдан ижара асосида “Рома”га кўчиб ўтган нидерландиялик ярим ҳимоячи Жоржиньо Вейналдум трансфердан олдин уч нафар футболчи билан маслаҳатлашганини тан олди.

- Рим клуби мени олиш учун анча ҳаракат қилгани учун бу жамоага ўтишга қарор қилдим. Бундан ташқари Муҳаммад Салоҳ ҳамда Кевин Стротман билан клуб ва шаҳар ҳақида гаплашдим. Улардан фақат яхши гаплар эшиттим.

Шунингдек, Ашраф Ҳакимидан маслаҳат олдим. Гарчи у “Интер”да тўп тепган бўлса-да, “Рома”нинг ажойиб клуб эканини айтди. Айнан унинг гапи менга кўпроқ туртки бўлди, - деди Жординьо Вейналдум.

31 ёшли футболчи ўтган йили ёзда эркин агент сифатида “Ливерпуль”дан ПСЖга кўчиб ўтганди. Тажрибали ўйинчи парижликлар сафида 38 маротаба майдонга тушиб, учтадан гол ва ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Абдурахмон лидер
10/08/2022 11:12
Кеймнги сафар мисрлик футболчи билан маслахатлашган футболчи ромага утди деган макола чикаринглар. Мавзу изланмасдан бир хил малумотни 5-6 хил сарлавха билан халкка такдим этаверинг. Ишдан бушатворардим кулимдан келганида бунакаларни.