“Рома”га ўтсанг, маошинг икки баравар ошади
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо майдон марказини “Торино” ярим ҳимоячиси Саша Лукич ёрдамида кучайтирмоқчи.
Португалиялик мутахассис талабига биноан, спорт директори Тьягу Пинто сербиялик футболчини Римга кўчиб ўтишга кўндирмоқчи бўляпти. “Рома” раҳбарияти Сербия терма жамоаси сафида Қатардаги жаҳонт чемпионатида қатнашган ўйин учун туринликларга Мараш Кумбуллани беришни таклиф қиляпти.
Бундан ташқари, Рим клуби мутасаддилари Лукичнинг ўзига ҳар мавсум учун 1,4 миллион евро маош таклиф қилмоқда. Саша ҳозирги клубида бир йил давомида 700 минг евро мояна оляпти.
Саша Лукич жорий мавсумда 22 та учрашувда тўртта гол ва битта ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар