“Рома”га қимматга тушган баҳсда Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?
“Рома” жорий мавсумда Чемпионлар лигаси йўлланмаси учун курашмоқда. “Бўрилар”нинг халқаро майдондаги иштироки эса, муваффақиятли чиқмаяпти ва Жозе Моуриньо шогирдлари Европа лигасининг учта учрашувидан иккитасида мағлубият аламини татиб улгурди.
Энг катта муаммо – асосий таркиб ўйинчиларининг кўп жароҳат олаётганида. Моуриньо А Серия клублари бош мураббийлари орасида энг кам футболчилардан фойдаланаётган мутахассис ҳисобланади.
Балки айнан мана шу жиҳат, етакчи ўйинчиларнинг шикастланишига сабаб бўлаётгандир. Биринчи давра ўртасига яқинлашган паллада пойтахтликлар сафида Стефан Эл-Шаарави, Мараш Кумбулла, Николо Дзаньоло, Лоренцо Пеллегрини, Жоржиньо Вейналдум, Пауло Дибала лазаретга олинди. Улардан айримлари ҳамон даволанишда.
А Сериянинг тўққизинчи турида “Лечче” устидан қозонилган ғалаба римликларга таътимади. Жамоанинг асосий тўпурарига айланган аргентиналик юлдуз пенальти тепиш пайтида сон мушакларини шикастлади. Дибала бу йил майдонга қайта олмаслиги айтилмоқда.
Италия матбуоти, хусусан https://www.calciomercato.com сайти “Рома” футболчиларининг “Лечче” билан беллашувдаги ҳаракатларини баҳолаб чиқди.
Руй Патрисио 5.5:
Биринчи бўлимнинг охирларида Габриэль Стрефеццанинг зарбасини қайтара олмади. Тажрибали дарвозабон кейинги пайтда бу хатони кўп такрорлаяпти. Бир марта Федерико Ди Франческонинг зарбасини бартараф этди.
Манчини 5.5:
Одатдагидек, охиргача курашишга ҳаракат қилди. Тўқнашувлардан чўчимади.
Смоллинг 6,5:
Крис суперюлдуз. Англиялик гигант яна гол урди. Рақиб жарима майдончасига юриши муваффақиятли якунланмоқда. Лекин ўтказилган тўпда унинг ҳам айби бор.
Ибаньес 6:
Бразилиялик футболчи ҳаракатларини эрта пасайтирди. Иккинчи бўлимда фаол ўйнашга ҳаракат қилди.
Залевски 6.5:
“Лечче”нинг нозик нуқталарини қидирган Никола икки марта зарба берди. Бироқ, тўп рақиб посбони Владимиро Фальконенинг ўлчасига айланди.
Кристанте 5.5:
Брайан яхши бошлаганига қарамай, кейинчалик Габриэль Стрефецци ва Ассан Сиссейга етарли қаршилик қилолмади.
Пеллегрини 6.5:
Лоренцо майдондаги режиссёр. Биринчи гол урилган вазиятда ажойиб пас билан Смоллингни аниқ топди.
Вина 5.5:
Ишончни у қадар оқлай олмади. Танаффусдан кейин ўрнини Спинаццолага бўшатиб берди.
Спинаццола 6:
Майдонга тушиб, дарров пенальтига сабабчилардан бўлди. Ҳар ҳолда ўйини бесамар кетмади.
Дзаньоло 5:
Одатдагидек, роса кўп ҳаракат қилгани билан кўп вазиятларни барбод қилди. Танаффусдан кейин Абрахамга жой бўшатди.
Абрахам 6:
Учта вазиятни йўққа чиқарди.
Дибала 7:
Дибаланинг даражаси шериклариникидан баландлиги кўриниб турибди. Пенальтидан ғалаба тўпини киритди, лекин бутун “Олимпико”ни хавотирга солди. 50-дақиқада ўрнини Матичга бўшатди.
Матич 6:
Мураккаб вазиятларда ишончли ўйнади. Тажрибаси иш берди.
Белотти 5.5:
Рақиб футболчиси Мортен Юлманднинг майдондан четлатишига сабабчи бўлди. Имкониятидан паст ўйнади. 77-дақиқада ўрнини Шомуродовга бўшатиб берди.
Шомуродов 6:
Ўйинга яхши қўшилди. Тўпни майдон марказида эгаллаб олиб, рақиб жарима майдончасигача катта тезликда борди ва кучли зарба берди. Дарвозабон тўпни қайтарди. Ўзига берилган бир неча дақиқадан унумли фойдаланишга ҳаракат қилди.
Моуриньо 6:
“Лечче” Моуриньони қийнади. Иккинчи бўлимда ўзгаришлар қилиш орқали ғалабани ушлаб қолишга эришди. Охиригача хавотирда ўтирди.
Фикрлар