“Рома”га хушхабар келди

“Рома”нинг ҳақиқий етакчисига айланган Пауло Дибала ўйинолди машғулотида шикастланиб, “Аталанта”га қарши ўйинда иштирок эта олмаган эди.

Моҳир ҳужумчи жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётган Аргентина терма жамоасининг навбатдаги йиғинига ҳам чақиртирилган.

Италия матбуотининг ёзишича, Римга олис Аргентинадан хушхабар келди. Пауло Дибала жароҳатидан тез тикланмоқда ва терма жамоа машғулотларда қатнаша бошлади.

Жозе Моуриньо шогирдлари А Сериянинг навбатдаги турида “Интер” жамоаси меҳмони бўлади. Клуб раҳбарияти аргентиналик юлдузни 1 октябрь куни “Сан-Сиро”да бўладиган тўқнашувда иштирок этишига умид қиляпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!