"Рома"га юлдуз ҳимоячи келмоқда
La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, "Рома" раҳбарияти жамоа ҳимоя чизиғининг ўнг қанотини кучайтириш устида иш олиб бормоқда.
Мейтленд-Найлзнинг муваффақияциз ижарасидан сўнг, “бўрилар” “Арсенал” билан бошқа шартномани кўриб чиқмоқда. Бу сафар "Рома" ўтган мавсумни "Бетис"да ижара асосида ўтказган ҳимоячи Эктор Белеринни сотиб олишни кўриб чиқмоқда.
27 ёшли испаниялик футболчи ўтган мавсумда 32 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та голли узатмани амалга оширди.
Бельериннинг трансфери 20 миллион еврога баҳоланган, бироқ унинг шартномаси бир йилдан кейин тугайди ва Артета энди унга ишонмаётганга ўхшайди, шунинг учун якуний нарх пастроқ бўлиши мумкин.
Фикрлар