“Рома”нинг икки футболчисига харидор чиқди
“Болонья” клуби “Рома”нинг икки футболчисига харидор бўлмоқда.
Il Resto del Carlino нашрининг маълум қилишича, улар римликларнинг 20 яшар қанот ҳимоячиси Брайан Рейнольдс ва 23 ёшли ҳужумкор футболчиси Карлес Пересга қизиқиш билдиряпти.
Таъкидлаш жоизки, бу икки футболчи Жозе Моуриньо қўл остида ўзлари истаган даражада ўйин амалиётига эга бўлмаяпти.
“Болонья” бош мураббийи Синиши Михайлович эса уларга имконият беришга тайёр. Айниқса, Синишиа Михайлович ўзи тарғиб қилаётган 3-4-1-2 схемасида америкалик Рейнольдс муҳим роль ўйнашига ишонмоқда.
Испаниялик ҳужумчи трансферида “Болонья”га унинг маоши юқорилиги халақит қилиши мумкин. Чунки Перес Рим клубида йилига 2 миллион евро миқдори маблағ олади. Бу “Болонья”га оғирлик қилади.
Фикрлар