"Рома"нинг "Лестер"га қарши жавоб ўйинини қайси ҳакам бошқариши маълум бўлди
“Рома” 5 май куни УЕФА Конференциялар лигасининг ярим финал жавоб баҳсида ўз майдонида “Лестер”ни қабул қилади.
Римдаги учрашувни сербиялик Сржан Йованович бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бу ҳақда УЕФА расмий сайти эълон қилди.
Маълумот учун, Йованович жорий мавсум айнан Конференциялар лигаси доирасида "Рома"нинг "Трабзонспор"га қарши ўйинини бошқарган. Ўша учрашувда Рим клуби 3:0 ҳисобида зафар қучган.
Фикрлар