Ads

"Рома" клуби бош мураббийи Эусебио ди Франческо қайд этилаётган қониқарсиз натижалар сабаб тез орада истеъфога чиқарилиши кутилмоқда.

Агар “бўрилар” 2 декабрь куни А Сериянинг 14-турида “Интер”га мағлуб бўлишса, ди Франческо ўз лавозимидан озод этилади.

CalcioNews24 тарқатган хабарга кўра "Рома" бу вазиятда 44 ёшли Винченцо Монтеллани жамоага таклиф этади. Таъкидлаш керакки, Монтелла учун “Рома” бегона эмас. Боиси, у 1999 - 2009 йилларда ушбу жамоада тўп сурган.

Маълумот учун, Монтелла мураббийлик фаолияти давомида "Фиорентина", "Милан" ва "Севилья" каби жамоаларни бошқарган.