"Рома"нинг собиқ устозига А Серия клубидан таклиф бўлмоқда

“Кальяри” клуби “Рома”нинг собиқ устози Эусебио Ди Франческо билан музокараларни бошлаб юборди.

Сардинияликлар 50 ёшли мутахассисга 2 йиллик шартнома ва йилига 1,8 млн евро маош таклиф этмоқда. Бу ҳақда италиялик журналист Николо Скира ўз твиттер саҳифасида маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Ди Франческонинг сўнгги иш жойи “Сампдория” клуби бўлган эди. Вальтер Дзенга бошчилигидаги “Кальяри” эса жорий мавсумни 13-ўринда якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!