"Рома"нинг трансферлари орқали йўқолган иккита бола топилди

"Рома" клуби янги харид қилган футболчиларини эълон қилишда футболчиларнинг суръатларини чап томонга ва бедарак йўқолган болалар суръатини ўнг томонга жойлаштирган.

"Умид қиламизки, "Рома" ташкил этган акция орқали кўплаб болалар топилади. Римликлар билан ҳамкорлик қилиш биз учун жуда муҳим. Биз аллақачон, келажакда болаларни қандай ҳимоя қилиш борасида музокаралар ўтказмоқдамиз," - деди Халқаро йўқолган ва эксплуатация қилинган болалар маркази раҳбари Каролина Хамер.

Рим клуби Давиде Заппакостанинг трансферини эълон қилганида, унинг суръатини чап томонга ва 9 ёшли болакайнинг суръатини ўнг томонга жойлаштирган. Оқибатида ушбу болакайни ота-онаси топди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!