"Рома"нинг янги устози раҳбарият қандай вазифа қўйганини очиқлади

"Рома"нинг янги мураббийи Иван Юрич клуб олдига жуда реал мақсадлар қўйди. У "Рома" сўнгги йилларда мунтазам ўйнамаган, лекин ўз тарихида тез-тез иштирок этган Чемпионлар лигасига қайтишига умид қилмоқда.

“Клуб раҳбарияти мен билан ҳалол ва очиқ муносабатда бўлишди. Клуб ўзгаришларни бошдан кечирмоқда ва янгиланмоқда. Кўп умидли ёш футболчилар бор. Иш кўп. Мендан айнан шу жиҳатлар билан шуғулланиш, футболчиларнинг ўсишига ёрдам беришни сўрашди. Клубнинг мақсади аниқ - Чемпионлар лигаси зонасига қайтиш. Бу менинг олдимга қўйилган асосий вазифа”, - деди хорватиялик мутахассис pianetamilan.it нашрига берган интервьюсида.

“Рома” ўтган тўрт тур якунларига кўра 3 очко жамғарган ҳолда А Серия турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!