Романо: Эндрикнинг "Лиона"га ўтиши аниқ бўлган
"Реал" ҳужумчиси Эндрик қишда Францияга кўчиб ўтиши кутилмоқда.
Фабрицио Романога кўра, томонлар келишувга эришган. Футболчи мавсумнинг қолган қисмини "Лион"да ўтказади. Лионликлар страйкерни сотиб олиш бандисиз, ижарага олмоқда.

Шартнома тафсилотларига кўра, Мадрид клуби Эндрикни ўйин амалиётига эга бўлишини истамоқда ва битимда унинг қанча ўйинда майдонга тушиши кераклиги кўрсатилган. Агарда бразилиялик ҳужумчи кафолатланган миқдордаги учрашувда ўйнамаса, "Лион" "Реал"га пул тўлайди.
Эслатиб ўтамиз, Эндрик ушбу мавсум "қаймоқранглилар" таркибида жуда кам ўйнади. У майдонда жами 99 дақиқа ҳаракат қилган.



Фикрлар