
Романо тасдиқлади! Шомуродов Туркияга кўчиб ўтади
Элдор Шомуродов "Рома"дан "Истанбул Башакшеҳир"га ўтиш арафасида турибди.
Фабрицио Романонинг хабар беришича, 30 ёшли ҳужумчи турк клубига 3 миллион евро эвазига ижара асосида ўтади, кейинчалик эса 2,7 миллион еврога сотиб олиш мажбурияти билан.
Бундан ташқари, келишувда Шомуродовнинг кейинчалик сотилишидан "Рома" фойдасига 10 фоиз миқдорида маблағ ажратилиши кўзда тутилган.
Легионеримиз яна бир йилга узайтириш имконияти билан икки йиллик шартнома имзолайди.
Маълумот учун, Шомуродов ўтган мавсумда А Серияда 27 та ўйинда 4 та гол урди ва 4 та голли узатма берди.
Фикрлар