Романо: Хойлунд "Манчестер Юнайтед" футболчиси
"Манчестер Юнайтед" ва "Аталанта" Расмус Хойлунд борасида келишувга эришди, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо.
Журналистнинг сўзларига кўра, ҳужумчи тез орада тиббий кўрикдан ўтади ва бу трансфер расман эълон қилинади. МЮ Италия клубига 70 миллион евро ўтказади. Аммо бошқа манбалар тўлов 85 миллион евро бўлишини таъкидламоқда. Бергамоликлар аслида 90 миллион евро олмоқчи эди.
Хойлунд "Манчестер Юнайтед" билан 5+1 йиллик шартнома борасида келишиб олган.
Фикрлар