Ромеро Мадрид суперклуби билан келишувга эришди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англиянинг «Тоттенхэм Хотспур» жамоаси марказий ҳимоячиси Кристиан Ромеро яқин вақтлар ичида Испаниянинг «Атлетико» (Мадрид) клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда спорт журналисти Николо Скира ижтимоий тармоқда хабар берди.

Унинг маълум қилишича, Ромеро ва «Атлетико» Мадрид ўртасида 2030 йилгача мўлжалланган шартнома борасида принципиал келишувга эришилган. 

Эҳтимолий битимга кўра, аргентиналик футболчи йилига 6 миллион евро маош олиши кўзда тутилган, шартномани 2031 йилгача узайтириш имконияти ҳам бор. 

- Ҳозирча «Атлетико» Ромеронинг трансфери бўйича «Тоттенхэм» билан музокара олиб бормоқда. Лондон клуби ҳимоячи учун 40–45 миллион евро атрофида тўлов талаб қилмоқда. Шу билан бирга, футболчининг ўзи ҳам жамоани тарк этиш истагини билдиргани айтилмоқда, — деб ёзади Скира.

28 ёшли Кристиан Ромеро 2025/2026 йилги Англия чемпионати мавсумида «Тоттенхэм» таркибида 23 ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва бир бор ҳамкорларини голли пас билан таъминлади. Шунингдек, у Чемпионлар Лигасида 8 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол муаллифи бўлди ва 2 та голли узатма амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!