Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Ромеро Мессидан ташқари энг яхши жамоадоши кимлигини айтди

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

Кристиан Ромеро Лионель Мессини ҳисобга олмаган ҳолда бирга ўйнаган энг кучли футболчи сифатида Лисандро Мартинесни тан олди.

«Атлетико» ҳимоячиси Кристиан Ромеро бир жамоада тўп сурган энг яхши футболчиси ҳақидаги саволга жавоб берди. Бунда аргентиналик юлдуз Лионель Месси ҳисобга олинмаслиги керак эди.

«Мессидан ташқари, мен бирга ўйнаган энг яхши футболчи кимми? Лисандро Мартинес. Қайси футболчини ўз клубимга таклиф қилган бўлардим? Лисандро Мартинес», — деди Ромеро журналист Гастон Эдула билан суҳбатда.

Қайд этиш жоиз, Ромеро ва Мартинес клублар миқёсида бир жамоада тўп сурмаган, аммо Аргентина терма жамоасида бирга ҳаракат қилишади.

«Атлетико» ҳимоячиси миллий жамоа сафида 61 та ўйинда майдонга тушиб, бешта гол урган. «Манчестер Юнайтед» футболчиси Лисандро Мартинес эса Аргентина терма жамоасида 38 та учрашувда иштирок этиб, икки марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ