Рональд Куман: Голландия дунёнинг энг яхшилари сафига кирмаяпти

 

Голландия терма жамоаси бош мураббийи Рональд Куман Португалияга қарши ўртоқлик ўйини олдидан ўз фиркларини билдирди.

“Голландия терма жамоаси айни вақтда дунёнинг энг яхшилари сафига кирмаяпти. Шу сабабли, муваффақиятнинг янги калитини топиш керак. Ҳозирги кунда бошқа схема бўйича ўйнамоқдамиз. Умид қиламанки, Португалияга қарши ўйин Англия билан ўтган беллашувдан яхшироқ ўтади.

Португалия – зўр жамоа ва унинг таркибида дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири тўп суради. Голландия термаси сафида ҳам қачондир Роналду ёки Месси сингари футболчи пайдо бўлади. Лекин ҳозирча бундай футболчилари жаҳонда атиги икки нафар”, – деди Куман.

Эслатиб ўтамиз, Голландия ва Португалия терма жамоалари ўртасидаги беллашув 27 март куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!