Роналду мавсумни нега ўтказиб юбораётгани маълум бўлди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Ан-Наср» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду жароҳати сабаб янги мавсумни ўтказиб юбормоқда.

Чоршанба куни португалиялик юлдуз яна якка тартибда машғулот ўтказди. Саудия оммавий ахборот воситаларига таяниб ёзган Al Nassr Zone нашрига кўра, у ҳозирча жамоавий машғулотларга қўшилмаган. 41 ёшли футболчи ҳанузгача сон атрофи мушакларидаги жароҳатдан тўлиқ тикланмаган.

Ўтган ҳафта Роналду асосий гуруҳ билан бирга шуғуллана бошлаганди, аммо кейинроқ оғриқ сезган. Энди тиббий штаб унинг ҳолатини пайшанба куни яна бир бор кўриб чиқади. Шундан сўнг 21 август куни Саудия Арабистони чемпионати доирасида «Ар-Риёд»га қарши учрашувда майдонга тушиши ёки тушмаслиги бўйича якуний қарор қабул қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду янги мавсумда «Ан-Наср»нинг илк икки расмий учрашувини ўтказиб юборди. Жамоа «Ал-Фатех»га қарши баҳсда 3:0, «Ад-Дирия»га қарши ўйинда эса 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!