Роналдиньо Месси билан ўртасидаги муносабатлар ҳақида гапирди

Бразилиялик афсонавий футболчи Роналдиньо ҳозирда ПСЖ шарафини ҳимоя қилаётган "Барселона"даги собиқ жамоадоши Лионель Месси билан дўстона муносабатлари ҳақида гапириб берди.

“Орамизда ҳақиқий дўстлик бор. Танишувимизнинг энг бошиданоқ биз оддий эдик, ўзимиздан ҳеч нарса ясаб олмадик. "Барселона"га келганимда Месси жуда ёш эди. Биз ҳали ҳам ўзаро яхши муносабатлардамиз, баъзида учрашиб турамиз. Биз нафақат собиқ жамоадошлармиз, шу билан бирга яхши дўстмиз”, - деди афсонавий Роналдиньо Tyc Sports нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Роналдиньо ва Лионель 2005 йилдан 2008 йилгача "Барселона" сафида бирга ўйнаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!