Роналдиньо Неймарнинг
Ads

Бразилия терма жамоаси ва "Барселона" клуби собиқ футболчиси Роналдиньо ПСЖ ҳужумчиси Неймарни яна каталон жамоасида кўришдан хурсанд бўлишини айтиб ўтди.

- Неймар ҳамон жаҳоннинг энг яхши ҳужумчиларидан бири ҳисобланади. Уни ПСЖда бахтли кўриш менга ёқмоқда, аммо у Каталонияга қайтадиган бўлса, яна ҳам хурсанд бўлардим. Буни амалга ошириш мумкинми? Футболда ҳамма нарса бўлади, - дейди Роналдиньо.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил ёзида ПСЖ Неймарни 222 млн евро эвазига харид қилган эди. Бу мавсум у парижликлар сафида 4 гол ва 1 голли узатмага муаллифлик қилган.