Роналдиньо Парагвайдаги уй қамоғини қандай ўтказмоқда?
Бразилиялик футбол афсонаси Роналдиньо Парагвайдаги уй қамоғида ўтган кунлари ҳақида гапириб берди.
“Бу ерда бизга яхши муносабатда бўлишади ва мана 60 кундирки хотиржаммиз. Машғулотларни фаол олиб боряпмиз, улар бизга спорт зали ажратиб беришди. Ҳозир уйда бўлганлар, бирдан ўзлари кўникиб қолган одатдаги ишларини қила олмасликларини тушунишга мажбур бўлишади. Мана шундай қийин тажрибани бошдан кечирганимиздан кейин, у бир умр ёдимизда қолади”, - дейди Роналдиньо.
Эслатиб ўтамиз, Роналдиньо Парагвайда қалбаки паспорт билан қўлга тушган эди.
Фикрлар