Роналдиньо PES 2020 тақдимотида қатнашди
Ads

Бразилиялик машҳур футбол юлдузи Роналдиньо Pro Evolution Soccer 2020 футбол симуляторини намойиш қилди.

Таъкидлаш керакки, 38 ёшли футболчининг ўзи ушбу ўйинга футбол афсонаси сифатида киритилган.

PES 2020 футбол симулятори жорий йилнинг 10 сентябридан буён сотувга чиқарилади. У PC, Xbox ва PlayStation 4 учун тайёрланган. Ўйиннинг муқовасида Серж Гнабри, Миралем Пьянич, Лионель Месси ва Скотт Мактоминей каби футболчилар сурати жойлаштирилган.