Роналдиньо яна қамоққа равона бўладиган...

Жаҳон футболида катта из қолдирган бразилиялик юлдуз Роналдиньо яна қамоққа олиниши мумкин.

Sport нашрининг хабар беришича, собиқ футболчи бу гал фирибгарликда айбланмоқда.

Маълумотларга кўра, Роналдиньога тегишли “18kRonaldinho” компанияси ўз мижозларига агар улар виртиал валюталар ҳисобидан энг камида 30 доллардан сармоя киритса, кунлик икки фоиздан устама берилишига ваъда қилган.

Тўловни амалга оширган мижозларнинг ҳеч бирига тўлов қилинмади. Энди улар коллектив тарзда футболчининг компаниясини судга берди ва жами 61 миллион доллардан кўпроқ миқдорда моддий ва маънавий зарар ундириб берилишини талаб қиляпти.

Ўз навбатида, Рональдино вакиллари футболчининг ўзи номи ва имиджидан ноқонуний фойдаланиб,  уни чув тушурган фирибгарлардан катта зиён кўрганини таъкидламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!