Роналдиньонинг ўғли ҳам футболчи бўлади
Ads

Мендес август ойидан буён "Крузейро" машғулотларида иштирок этмоқда. Жоао Мендеснинг ўз тенгқурларига нисбатан бўйи жуда ҳам баланд (178 см) ва чап қанот ҳужумчиси позициясида ўйнайди. Унинг фаолияти билан онаси Жанаина шуғулланади.

Қайд этиш жоиз, у "Крузейро"га саралаш бўлганида отаси Роналдиньо эканлигини яширган. Бу ишни у отаси туфайли жамоага олишмасликлари учун амалга оширганини таъқидлаш жоиз. Унинг ҳаракатлари "Крузейро" мураббийларига маъқул келганлигини айтиш лозим.