Роналдо "Барселона"дан нега кетишга мажбур бўлганини айтди
Бразилиялик машҳур ҳужумчи Роналдо 1997 йилда "Барселона"дан "Интер"га ўтгани ҳақида гапирди.
"Мен "Барселона" билан янги шартнома бўйича келишиб олгандим, аммо тўрт кундан кейин, клуб президенти менга қўнғироқ қилиб, жамоада қола олмаслигимни ва бошқа клублар билан музокара ўтказишим мумкинлигини айтди. "Интер" тезда жавоб қайтарди ва пул тўлади. Товон пули. Ўшанда Италия чемпионати дунёдаги энг кучли чемпионат бўлган”, - деди Роналдо Sky Italia нашрига берган интервьюсида.
Маълумот учун, "Барселона" Роналдони 1996 йилда ПСВдан 15 миллион еврога сотиб олган. Орадан бир йил ўтиб уни "Интер"га 26,5 миллион еврога сотган.
Фикрлар